“Universal Jumping Agro” от спорти клубида дезинфекция ишлари олиб борилди

Коронавируснинг тарқалишига қарши кураш бўйича спорт соҳасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Тошкентдаги “Universal Jumping Agro” от спорти клуби мазкур спорт тури бўйича деярли барча мусобақаларни ўзида қабул қилади. Шунингдек, ушбу арена ҳудудидаги отхоналарда терма жамоамиз аъзолари учун бириктирилган тулпорлар яшайди. Тарқалаётган вируснинг олдини олиш мақсадида йилига 55-60 та стартга мезбонлик қиладиган мазкур от спорти клубининг ҳар бир бурчагида дезинфекция ишлари олиб борилди. Дезинфекция жараёнида отхоналардан тортиб, баҳслар ўтадиган майдон, томошабинлар секторларигача бўлган ҳудуд қамраб олинди.

 

 

20 Mart, 2020|Янгиликлар|