Ҳудудларда МОҚнинг масъул вакиллари иш бошлади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан юртимизнинг ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларида Олимпия ҳаракати, соғлом турмуш тарзини янада тарғиб қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бу борада Республикамиздаги ҳар бир маъмурий ҳудудларда МОҚнинг масъул ходимлари фаолияти йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти Данғара туманида мазкур ғояларни аҳоли орасида кенг ёйиш, муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида туман ёшлари, тиббиёт бирлашмалари ва ХТБ ходимлари иштирокида эрта тонгда оммавий югуриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари олиб борилди. Шубҳасиз, бундай соғломлаштириш тадбирлари ёш ўғил-қизларимизнинг янада соғлом бўлиб вояга етишлари, улар орасида соғлом турмуш тарзининг кенг оммалашиши йўлида муҳим аҳамият касб этади.

18 Mart, 2020|Янгиликлар|