Токио-2020 лицензиатлари тиббий текширувдан ўтмоқда

Айни кунларда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар белгиланган график асосида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда

Улар орасида Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчимиз Муроджон Холмуродов ҳам текширувдан ўтиш учун МОҚ қошидаги РСТИАМга ташриф буюрди. Спортчимизни федерация шифокори Рустем Аблялимов назорат қилиб бормоқда. Таъкидлаш жоиз, ўтказилаётган барча тиббий текширув хулосалари кўнгилдагидек чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Холмуродов апрель ойида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатидаги натижаси орқали Токио-2020 иштирокчисига айланган.

16 Mart, 2020|Янгиликлар|