“Ҳумо”нинг чорак финалдаги юриши давом этади

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси Петров кубогидаги иштирокини давом эттираётганидан хабарингиз бор. Бугун “Ҳумо” чорак финал доирасида Москванинг “Звезда” клубига қарши тўртинчи учрашувни ўтказади.

Регламентга кўра, мазкур қарама қаршилик Тошкентда ўтиши лозим эди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг қарорига кўра, айни кунларда Республикамиз ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилгани боис ўйин Москвадан 80 км жануби-шарқда жойлашган Воскресенск шаҳрида ўтказилмоқда.

Айни пайтда сериялар 2:1 ҳисобида москваликлар фойдасига бўлиб турибди. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

16 Mart, 2020|Янгиликлар|