Бекзод Абдураҳмоновни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов ўз таваллуд айёмини нишоламоқда.

Бекзод Абдураҳмонов 1990 йил 15 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Эркин кураш бўйича 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби, кўп карра Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионатлари совриндори. Аҳамиятлиси, ушбу вакилимиз Инчеон (2014) ва Жакартада (2018) ўтган Осиё ўйинларида делегациямизнинг илк олтин медалларига муаллифлик қилган. Рио Олимпиадасида бронза медали учун курашда имкониятни бой бериб қўйган Абдураҳмонов айни пайтда Токио-2020 Олимпия ўйинларига астойдил ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бекзод Абдураҳмоновга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик, Риодаги армонининг Токиода ижобат бўлишини тилаб қолади.

15 Mart, 2020|Янгиликлар|