Курашчи қизларимиз тарихий натижага эришиш ниятида

Ўзбекистон делегацияси ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашларида мунтазам кучлилар қаторида эътироф этиб келинган. Полвонларимиз эркин кураш, юнон-рум кураши каби йўналишларда қатор медаллари шодасини қўлга киритишган. Бироқ ҳар гал аёллар кураши бўйича Олимпия ўйинлари лицензиясига яқин келамиз-у, бизни бу маррадан нимадир ажратиб қолар эди.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида мана шу қора анъанага чек қўйиш ва бу борада янги саҳифа очишни ният қилган курашчи қизларимиз астойдил ҳозирлик кўришмоқда. Айни пайтда терма жамоамиз вакиллари Тошкентда машғулотларга зўр берган. Ушбу йиғин май ойида Олимпия ўйинларига лицензия берувчи турнирга тайёргарликнинг асосий босқичидир.

 

 

14 Mart, 2020|Янгиликлар|