Миллий олимпия қўмитаси “Обод юрт” умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этди

Ҳукуматимизнинг фармойишига биноан юртимизда 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумхалқ ҳашари деб эълон қилинди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам мазкур ҳашарга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашарда МОҚ раҳбарияти, шунингдек, бир гуруҳ спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди.

Эрта тонгдан қўмита ходимлари пойтахтимизнинг Лабзак мавзеси, “Нурафшон” кўчасида жойлашган ҳудудда иш бошлади. Қўмита вакиллари ушбу кўчанинг йўл четидаги майдонларига 300 туп арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатларини ўтказишди.

Жамоамиз билан ушбу ҳашарга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Ўзимиз ҳам анча жойга бундай кўчатларни экиб чиққанимизни кўриб хурсанд бўлдик. Шу йўлдан ўтганимизда йиллар ўтиб мана шу дарахтларни “Обод юрт” умумхалқ ҳашарида эккан эдик, деб эслаб юрамиз”, – деди МОҚ халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев.

Таъкидлаш жоиз, неча асрдирки, халқимизга хос бўлиб келаётган бундай барҳаёт қадриятларимиз пойтахтимиз экологиясини янада яхшилашда, кўчаларимизнинг обод ва кўркам тус олишида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳашар «Sevimli» телеканали нигоҳида

 

Ҳашар «Sport» телеканали нигоҳида

14 Mart, 2020|Янгиликлар|