Академик эшкак эшувчиларимиз Тошкент денгизида машғулот олиб боришмоқда

Ўтган йил Австриянинг Линц шаҳрида бўлиб ўтган Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятсиз ўтган эди. Йўл қўйилган хатолардан тегишли хулоса чиқарган терма жамоамиз бор эътиборини қитъавий лицензион турнирга қаратган. Зеро, ҳозирда қаерда ўтиши номаълум бўлиб турган мусобақа Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи охирги турнирдир.

Рио Олимпиадасида академик эшкак эшиш йўналишида фақатгина Шаҳбоз Холмирзаев юртимиз шарафини ҳимоя қилган эди. Ортда қолган вақт давомида саккизлик ва тўртлик экипажларида кучли жамоани шакллантира олдик. Бироқ бу фикрни спортчиларимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, барчага исботлаб бериши талаб этилади. Зеро, бунинг учун уларга давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Қуйида академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакилларининг машғулотларидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.