Рапира бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати қизғин курашлар остида давом этмоқда. Шпага баҳсларидан сўнг рапира бўйича ҳам беллашувларга навбат берилди.

Қиличбозликнинг ўзига хос классик йўналишларидан бири бўлган мазкур қуролда кечган жанглар якуни бўйича эркаклар ўртасида андижонлик Аҳмадилло Солихўжаев, аёллар ўртасида эса Умида Илёсова олтин медални қўлга киритди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар рўйхати:

Эркаклар:
1.Аҳмадилло Солихўжаев (Андижон)
2.Дониёр Саъдуллаев (Тошкент)
3.Жонибек Халмуратов (Тошкент)
3.Ильяс Молина (NATIONAL СLUB)

Аёллар:
1.Умида Илёсова (Самарқанд)
2.Мадинабону Парпиева (Тошкент)
3.Екатерина Тожирова (Тошкент)
3. Маржона Усмонова (Андижон)

13 Mart, 2020|Янгиликлар|