“Ҳумо” Москванинг “юлдузлари”ни мағлуб этди

Олий хоккей лигаси Петров кубогининг плей-офф босқичида иштирок этаётган Тошкентнинг “Ҳумо” клуби чорак финал босқичидаги иккинчи учрашувини ўтказди. Москванинг “Звезда” жамоасига қарши сафардаги иккинчи баҳс ҳамшаҳарларимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Муросасиз кечган баҳс 2:3 ҳисобида якунланди. Шу тариқа Евгений Попохин шогирдлари сериялар бўйича ҳисобни тенглаштириб олишди 1:1.

Регламентга кўра, сериянинг келгуси икки учрашуви Тошкентда ўтиши керак эди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлигининг қарорига кўра, айни кунларда Республикамиз ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилган. Шу боис 15-16 март кунлари “Ҳумо арена”да ўтиши керак бўлган учрашувлар нейтрал майдонда ўтади. “Ҳумо” клубининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашувлар Москвадан 80 км жануби-шарқда жойлашган Воскресенск шаҳрида бўлиб ўтиши маълум бўлди.

13 Mart, 2020|Янгиликлар|