Иордания сафаридан қайтган боксчиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 3-10 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун 7 та лицензия қўлга киритди. Шунингдек, эркаклар жамоаси 3 та олтин ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бугун тунда “Ўзбек йўлбарслари” пойтахтимизга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган боксчиларимизни тантанали кутиб олиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, ОАВ ходимлари, боксчиларимизнинг яқинлари ва кўп сонли мухлислар ташриф буюришди.

Мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган боксчиларимиз рўйхати:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
-51 кг: Турсуной Раҳимова

Мусобақада қуйидаги боксчиларимиз шоҳсупага кўтарилди:

Олтин медаль:
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-91 кг: Санжар Турсунов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган боксчиларимизни муборакбод этиб, уларга янада улкан муваффақиятлар тилаб қолади.