Пара-академик ва пара-каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз Тошкент денгизида шуғулланишмоқда

Баҳорнинг илиқ кунлари. Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборидаги эшкак эшиш базасида йиғин тобора ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Пара-каноэ ҳамда пара-академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз олдиларига қўйган мақсад йўлида ҳозирлик олиб боришмоқда.

Пара-атлетларимиз мураббийлар ишлаб чиққан график асосида машғулотларни олиб боришмоқда. Энг асосийси спортчиларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага муносиб ҳозирлик кўришлари ва ушбу турнирдан Паралимпиада йўлланмалари билан қайтишдир. Афсуски, коронавирусининг тарқалиши сабаб лицензион турнир муддати ва жойи бўйича якуний қарор очиқ турибди.