“Ҳумо” Петров кубогининг чорак финалидаги иштирокини бошлади

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси плей-офф босқичидаги чорак финал баҳсини бошлади. Петров кубоги номи остида ўтадиган ушбу босқичда вакилларимизга Москванинг “Звезда” клуби рақиблик қилмоқда.

Москвада кечган биринчи баҳсда майдон эгалари қийин ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, овер-тайм москвалик хоккейчиларга омад келтирди. Жамоаларнинг иккинчи учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар плей-офф босқичидаги иштироки 4 ғалабагача давом этади.

12 Mart, 2020|Янгиликлар|