Дилшодбек Рўзметов ва Адҳамжон Эргашевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортининг икки ёш умидли вакиллари Дилшодбек Рўзметов ва Адҳамжон Эргашев таваллуд айёмини нишонлашмоқда. Боксчимиз Дилшодбек Рўзметов 1999 йил 12 март куни Хоразм вилоятида, оғир атлетикачимиз Адҳамжон эса айни шу куни Наманган вилоятида туғилган.

Рўзметов ўтган йил бўлиб ўтган Осиё ва жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, кўплаб халқаро турнирлар ғолибига айланди. Ушбу муваффақияти эвазига муҳтарам Президентимиз иқтидорли боксчимизни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлади.

Адҳамжон эса 2014 йил Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи ўсмирлар Олимпиадасидан танила бошлади. Полвонимиз шу кунгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндорига айланди. Ўз вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, уларга улкан ғалаба ва муваффақиятлар тилаб қолади.

12 Mart, 2020|Янгиликлар|