Турсуной Раҳимова Токио-2020 лицензиясини қўлга киритди

Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион турнир якунига етиб бормоқда. Сўнгги кун баҳсларини ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова ҳамда таиландлик Ютумас Хитпонг иштирокидаги жанг бошлаб берди.

-51 килограмм вазн тоифасида Олимпиада йўлланмаси учун кечган беллашувда юртдошимизнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Турсуной Раҳимова боксчи қизларимиз орасида биринчи бўлиб Токио-2020 йўлланмасига сазовор бўлди.

Бу ғалаба делегациямизга Токио-2020 Олимпия ўйинларининг йигирма биринчи йўлланмасини келтирди. Бугун кун дамомида 3 нафар вакилимиз мусобақа ғолиблиги учун рингга кўтарилишади.