Нигора Турсунқулова: “Бундай эътиборга ўз ғалабаларимиз билан муносиб жавоб қайтаришимиз керак”

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Кореялик мураббий бош мураббийлигида шуғулланаётган вакилларимиз айни пайтда “Универсал” спорт мажмуасида йиғин олиб боришмоқда.

Машғулотларга айни пайтдаги энг кучли спортчиларимиз жалб қилинган. Боиси мураббийлар штаби улар орасидан келаси ой Иорданияда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизни саралаб олишади.

2 март кунидан навбатдаги йиғинга киришдик. Бу олдимизда турган лицензион турнирга асосий тайёргарлик ҳисобланади. Машғулотларда мураббийларимиз билан хато ва камчиликларимиз устида ишламоқдамиз. Раҳбарият томонидан машғулотларимиз учун барча шароитлар яратиб берилган. Биз эса бундай эътиборга фақат меҳнат қилиб, ўз ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз керак”, – деди Нигора Турсунқулова.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Никита Рафалович Олимпиада рейтинги орқали Токио-2020 йўлланмасини нақд қилиб қўйган. Осиё қитъаси учун кечадиган лицензион турнирда 1+2, яъни 1 эркак ва 2 аёл таэквондочилардан иборат жамоа билан 3 та йўлланма учун кураш олиб борамиз.