Миразизбек Мирзахалилов: «Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатидан кейин навбат Олимпиаданинг олтин медалига»

Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа қизғин давом этмоқда. Айни пайтда икки қитъанинг энг кучли боксчилари ғолиблик йўлида баҳс олиб боришмоқда.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу масъулиятли мусобақада жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловнинг фикрлари билан қизиқди.

«Биз учун муҳим ва масъулиятли мусобақа ўтмоқда. Ушбу лицензион турнирга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа биз ўзимизга билдирилган ишончни оқлаймиз ва юртимизга ёруғ юз билан бориб, Олимпиадага тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Шу кунгача Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритдим. Улар қаторига Олимпиада олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, давом этаётган мусобақада барча жамоадошларимга омад тилайман«, – деди Миразизбек Мирзахалилов.