Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди

Иорданияда бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирининг кечки дастури давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) чорак финал жангини ўтказди.

Мирзаҳалилов ярим финал йўлида гонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этишни уддалади. Ушбу ғалаба юртдошимизга Токио Олимпиадасининг йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Таъкидлаш жоиз, бу делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йигирманчи йўлланмаси бўлди.

Афсуски, кечки дастур доирасида рингга кўтарилган қизларимиз Турсуной Раҳимова(-51 кг) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) имкониятни бой бериб қўйишди. Бироқ Раҳимованинг вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналиши унинг лицензия учун курашиш имконияти мавжудлигини англатади.