Спорт курашлари бўйича лицензион турнир яна бекор қилинди

Шу йилнинг 27-29 март кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати мазкур турнирни ўтказишни истамади.

Ушбу мусобақа аслида Хитойда ўтказилиши белгиланган эди. Кейинчалик коронавируси сабаб мезбонлик Бишкек шаҳрига кўчирилди. Якунда халқаро ташкилот яна лицензион турнирни қабул қиладиган шаҳар излашга тушди. Ҳозирча ушбу мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ҳисобида спорт курашлари бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун 3 та лицензия мавжуд.

29 Fevral, 2020|Янгиликлар|