Камончиларимиз Фарғонада йиғин ўтказишмоқда

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Фарғона шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида ХХХII ёзги олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага тайёргарликнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Мерганларимизнинг Олимпиада йўлланма олиш мумкин бўлган сўнгги турнирга тайёргарлиги қизғин кечмоқда. Аввал спортчиларимиз шахсий натижаларга эътибор қаратган бўлсалар, буёғига бир жамоа бўлиб ишлашга алоҳида урғу беришмоқда. Зеро, Берлиндаги мусобақада фақат жамоавий йўналишда Олимпиада лицензиялари ўйналади.

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинидан фотолавха:

26 Fevral, 2020|Янгиликлар|