Пара-атлетикачиларимизнинг йиғини қизғин паллада

Шу кунларда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. 5 февралда бошланган ушбу йиғин жамоамизнинг олдиндаги масъулиятли мавсумга пухта тайёргарлик кўришида муҳим аҳамият касб этади. Йиғинда Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма қўлга киритган ва даъвогарлик қилаётган 29 нафар спортчи иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача пара-атлетларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларига 8 та йўлланма қўлга киритган. Ушбу йиғин март ойида БАА ва Тунис давлатларида ўтадиган нуфузли мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

Эътиборингизга енгил атлетика базасида шуғулланаётган терма жамоамизнинг машғулотларидан фотосуратларни ҳавола қиламиз:

 

21 Fevral, 2020|Янгиликлар|