Осиё чемпионатида навбатдаги медаль

Ҳиндистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида аёллар кураши бўйича ҳам баҳсларга старт берилди.

Ортда қолган кун ҳам жамоамиз учун “қуруқ” ўтмади. -50 килограмм вазн тоифасида кечган беллашувлар якунида Даулетбике Яхшимуратова мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Ярим финалда ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйган Даулетбике бронза медали учун кечган курашда мўғилистонлик Мунхнар Бямбасуренни 8:3 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Эртага ушбу йўналиш бўйича яна бир қатор вазн тоифасида курашчи қизларимиз қитъа чемпионлиги учун гиламга чиқишади.

20 Fevral, 2020|Янгиликлар|