Синхрончиларимизнинг Россиядаги йиғини давом этмоқда

Токио Олимпиадасига тайёргарлик олиб бораётган синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам хорижий йиғинда иштирок этмоқда. Спортчиларимиз айни пайтда Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳрида бўлиб туришибди. Йиғин давомида ижроси мураккаб бўлган янги элементлар ҳамда дастурлар бўйича тайёргарлик олиб борилмоқда.

2 мартга қадар давом этадиган мазкур йиғин келаси ой Париж шаҳрида ўтадиган Жаҳон сериясига кирувчи турнир олдидан тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб беради. Йиғинда спортчиларимиз Анастасия Морозова ҳамда Анна Елтишевага Татьяна Хайцер ва Оксана Бортникова мураббийлик қилишмоқда.

20 Fevral, 2020|Янгиликлар|