Классик курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Бугунги кун дастурида юнон-рум курашчиларнинг чиқишига якун ясалди.

Қувонарлиси, ушбу кун дастурида терма жамоамиз 4 та медаль жамғаришга муваффақ бўлди. -67 килограмм вазн тоифасида курашган Маҳмуд Бахшуллоев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, яна 3 нафар полвонимиз бронза медалига сазовор бўлишди. Батафсил:

Финал:
-67 кг: Хансю Рю (Жанубий Корея) – Маҳмуд Бахшуллоев 4:1

Бронза медали учун:
-60 кг: Исломжон Баҳромов – Гяндер (Ҳиндистон) 6:0
-82 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Евгений Поливадов (Қозоғистон) 8:2
-97 кг: Муҳаммадали Шамсиддинов – Понлават Сиаммаи (Таиланд) 4:0

Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда курашчиларимиз 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишган эди. Шу тариқа бу йилги қитъа биринчилигини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлаган жамоамиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари:
Олтин медаль:
-63 кг: Элмурат Тасмурадов

Кумуш медаль:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-67 кг: Маҳмуд Бахшиллоев

Бронза медаль:
-60 кг: Исломжон Баҳромов
-82 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Муҳаммадали Шамсиддинов

19 Fevral, 2020|Янгиликлар|