Екатерина Воронина ва Исроил Мадримовни табриклаймиз!

Бугун енгил атлетика бўйича терма жамоамиз вакили, халқаро тоифадаги спорт устаси Екатерина Воронина ва таниқли боксчимиз Исроил Мадримов ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Екатерина Александровна Воронина 1992 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Етти кураш бўйича 2014 йил Осиё ўйинлари, 2015 йил Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Беш кураш ва етти кураш бўйича Ўзбекистон рекордчиси.

Исроил Модрахимович Мадримов 1995 йил 16 февраль куни Хоразм вилоятида туғилган. 2017 йил Осиё чемпионати, 2018 йил Осиё ўйинлари ғолиби. Боксчимиз Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида терма жамоамиз байроқдори бўлган. Айни пайтда профессионал боксда «The Dream» номи остида танилаётган Мадримов 4 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонишга эришди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни ҳам бугунги айём билан муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлик ва янги муваффақиятлар тилаб қолади.

16 Fevral, 2020|Янгиликлар|