МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимлари эрталабки бадантарбия машқларини олиб боришди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни янада ривожлантириш борасида тегишли вазифаларни бегилаб берган эдилар. Бу борада МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимлари ҳам ташаббус кўрсатиб, эрталабки бадантарбия машқларини йўлга қўйишди.

Шубҳасиз, бундай машқлар ходимларнинг кун бўйи тетик юришларида, ишчанликни оширишда катта ёрдам беради. Қолаверса, оммавий спорт тарғиботи йўлида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан ташаббус кўрсатилаётгани янада аҳамиятли.

14 Fevral, 2020|Янгиликлар|