Иорданияга йўл оладиган боксчиларимиз таркиби маълум

Март ойининг дастлабки ярми ўзбек бокси мухлислари учун яна бир ғалабали онларни тақдим этиши кутилмоқда. Боиси 3-10 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё-Океания қитъалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз вакиллари 16 февраль куни Иорданияга жўнаб кетишади. Жамоамиз Амман шаҳрида мусобақа бошлангунча ўқув-машғулот йиғинини олиб бориши белгилаб қўйилган. Қуйида Иорданияга жўнаб кетадиган боксчиларимиз таркиби билан танишинг:

Шаҳобиддин Зоиров
Аброржон Қодиров
Фозил Абдумуродов
Миразизбек Мирзаҳалилов
Ойбек Жўраев
Шунқор Абдурасулов
Элнур Абдураимов
Алиёр Норалиев
Бобурмирзо Толибов
Бобоусмон Батуров
Билолбек Мирзараҳимов
Фанат Қаҳрамонов
Бектемир Мелиқўзиев
Наво Тамозов
Саиджамшид Жаффаров
Дилшод Рўзметов
Козим Мардонов
Шоҳруҳ Рустамов
Санжар Турсунов
Мадияр Саидраҳимов
Жамшид Абдуллаев
Баҳодир Жалолов
Лазизбек Муллажонов
Жамшид Худойберганов

Мазкур йиғин якунига кўра терма жамоамиз мураббийлар штаби лицензион мусобақада иштирок этувчи жамоамиз таркибини аниқлаб олади.

14 Fevral, 2020|Янгиликлар|