Алексей Мочаловни табриклаймиз!

Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алексей Мочалов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алексей Юрьевич Мочалов 1990 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Гуанчжоу-2010 ва Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби, кўп карра Жаҳон кубоги совриндори ва Рио Олимпиадаси иштирокчиси. Спортчимиз кўрсатган хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио-2020 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган спортчимизнинг фаолиятида улкан ғалабалар ва куч-ғайрат тилаб қолади.

13 Fevral, 2020|Янгиликлар|