Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди

Халқаро дзюдо федерацияси ортда қолган Париж Катта дубулға турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Шубҳасиз, Париж турнирида юқори натижа қайд этган вакилларимиз рейтингдаги поғоналарини янада мустаҳкамлаб олишди. Асосийси, айни пайт ҳолати билан ҳисоблаганда, Токио Олимпиадаси учун 9 та йўлланма нақд. Батафсил:

-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 6350 очко
3(2). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 4667 (йўлланма зонасида)
22(20). Диёрбек Ўрозбоев – 1948 очко (йўлланма зонасида)
40(43). Кемран Нуриллаев – 1029 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5392 очко
22(21). Сардор Нуруллаев – 2080 очко (йўлланма зонасида)
27(27). Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 6379 очко
7(13 ). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3364 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6334 очко
12(15). Шарофиддин Болтабоев – 2945 (йўлланма зонасида)
19(22 ). Камолиддин Расулов – 2244 (йўлланма зонасида)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 7851 очко
28(31). Давлат Бобонов – 1701 очко (қитъавий квота)

-100 кг:
1. Гухам Чо (Ж.Корея) – 5220 очко
21(21). Муҳаммадкарим Хуррамов – 2073 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6171 очко
13(13). Бекмурод Олтибоев – 2914 очко (йўлланма зонасида)
31(31). Алишер Юсупов – 1428 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:
1. Аи Шишиме (Япония) – 5700 очко
21(21). Диёра Келдиёрова – 2203 очко (йўлланма зонасида)

-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 5510 очко
25(26). Гулноза Матниязова – 2032 очко (йўлланма зонасида)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 30 май санасида якунланади.

12 Fevral, 2020|Янгиликлар|