Вадим Меньковни табриклаймиз!

Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Меньков 33 ёшни қарши олмоқда.

Вадим Юрьевич Меньков 1987 йил 12 февраль куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. Каноэда эшкак эшиш бўйича 2 карра жаҳон чемпиони, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадалари иштирокчиси. Таъкидлаш жоиз, Вадим Меньков Осиё ўйинларида 4 бор олтин медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик ягона спортчидир. Меньков эришган ютуқлари эвазига “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи”, «Фидокорона хизматлари учун» ордени каби давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Вадим Меньковнинг фаолиятида улкан муваффақиятлар ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Малика КУШБАКОВА ЎзЖОКУ талабаси

12 Fevral, 2020|Янгиликлар|