Академик эшкак эшиш спортида тарихий натижа

Франциянинг Париж шаҳрида академик эшкак эшиш спортининг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мазкур йўналишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу йилги дунё биринчилигида 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этишди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур йўналишда илк бор қатнашди.

Ёшлар ўртасидаги баҳсларда Мерож Маматқулов “JM1X” йўналиши бўйича кумуш медаль билан тақдирланди. Бу эса академик эшкак эшиш спортида терма жамоамиз учун тарихий натижа, сифатида эътироф этилади. Зеро, бу ушбу спортнинг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида қўлга киритилган дастлабки медалдир.

Шунингдек, Омадой Отақўзиева аёллар ўртасида тўртинчи, Шаҳбоз Холмурзаев эса эркаклар ўртасида кечган беллашувда бешинчи натижани қайд этишди.

11 Fevral, 2020|Янгиликлар|