Достон Ёқубов жамоамизнинг навбатдаги медалларига эгалик қилди

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақасида навбатдаги баҳслар якунига етди. Бироз аввал эркаклар ўртасида -73 килограмм вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 137 килограмм натижа қайд этиб, ушбу йўналида бронза медалига сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда эса 177 килограмм кўрсаткич ва икки курашдаги 314 килограмм Ёқубовга яна иккита кумуш медалларни тақдим қилди. Ғолиблик Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби туркиялик Дониёр Исмоиловга насиб этди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Эркаклар, -73 кг:
1. Дониёр Исмоилов (Туркия) – 344 кг (167 кг + 187 кг)
2. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 314 кг (137 кг + 177 кг)
3. Маҳмуд Муҳаммад Ал Ҳумайд (Саудия Арабистони) – 313 кг (141 кг + 172 кг)

10 Fevral, 2020|Янгиликлар|