Оғир атлетикачи қизларимиздан медаллар шодаси

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича 6-Халқаро бирдамлик мусобақаси давом этмоқда. Бироз аввал аёллар ўртасида -64 кг ва -71 килограм вазн тоифаларида беллашувлар якунига етди.

Эътиборлиси, мазкур вазн тоифаларида стартга чиққан 3 нафар қизимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. -71 кг вазнда Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 99 килограмм, силтаб кўтаришда 124 килограмм, икки кураш бўйича эса 223 килограмм натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу вазн тоифасида қатнашган яна бир вакиламиз Нигора Сувонова кумуш, -64 килограм вазн тоифасида Фотима Ҳабибуллоева бронза медаллари билан тақдирланди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Аёллар, -64 кг:
1. Берфин Алтун (Туркия) – 209 кг (91 кг + 118 кг)
2. Андреа Олару (Руминия) – 208 кг (95 кг + 113 кг)
3. Фотима Ҳабибуллоева (Ўзбекистон) – 164 кг (74 кг + 90 кг)

Аёллар, -71 кг:
1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 223 кг (99 кг + 124 кг)
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 199 кг (89 кг + 110 кг)
3. Алина Кричук (Украина) – 176 кг (78 кг + 98 кг)