Муаттар Набиева: “Олтин медални Осиё чемпионатида қўлга киритаман”

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича халқаро Бирдамлик ўйинларининг якунига етган биринчи кунида -55 кг вазн тоифасининг беллашувларида муҳлислар юртдошимиз Mуаттар Набиева кумуш медални қўлга киритган эди. Юртдошимиз даст кўтаришда 89 кг, силтаб кўтаришда 111 килограмм оғирликни ўзига бўйсундириб, якунда 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.
Чиқишларидан сўнг юрдошимиз Mуаттар Набиева ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Aслида бу мусобақада асосий мақсадим биринчи ўринни эгаллаш эди. Режамда фақат олтин медаль бўлган. Бироқ бугун менга жароҳатларим бироз ҳалақит қилди. Ҳали апрель ойида Қозоғистон мезбонлик қиладиган, Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколари берувчи Осиё чемпионати баҳслари бор. Насиб қилса, албатта, у ерда олтин медални қўлга киритаман», – деди Муаттар Набиева.

Аброр ЖЎРАҚУЛОВ ЎзЖОКУ талабаси