Шарофиддин Болтабоев Париж Катта дубулға турнирининг кумуш медалини қўлга киритди

Франция пойтахтида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал -81 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев финалда қатнашди.

Бельгиялик Маттиас Кассега қарши кечган баҳс “Олтин очко”гача давом этди. Афсуски, полвонимиз мазкур беллашувда шидолар бўйича имкониятни бой берди ва мусобақнанг кумуш медалига сазовор бўлди. Афсуски, Камолиддин Расулов ҳам бронза медали учун кечган баҳсда япониялик рақибига ютқазиб қўйди. Бу қорақалпоғистонлик дзюдочимизнинг Катта дубулға турнирларидаги илк медали ҳамдир. Шу билан бирга Болтабоев Токио Олимпиадаси йўлида 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлмоқда.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Париж Катта дубулға турнирини 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади. Кеча -73 килограмм вазн тоифасида Ҳикматиллоҳ Тўраев ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

9 Fevral, 2020|Янгиликлар|