Гимнастикачиларимиз Москва Гран-присида иккита медалга сазовор бўлишди

Россиянинг Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Мусобақа терма жамоамиз учун ҳам муваффақиятли ўтаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Қизларимиз Нилуфар Шомурадова, Динара Равшанбекова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоева 5 та тўп ҳамда 3 халқа ва 2 булавада бажариладиган машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди. Шунингдек, Алина Кабаева соврини учун кечган халқаро мусобақанинг яккалик беллашувларида Сабина Ташкенбаева кўпкураш йўналишида бронза медали билан тақдирланди.

9 Fevral, 2020|Янгиликлар|