Тошкентда оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси старт олмоқда

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Халқаро бирдамлик чемпионатига старт берилади. 12 февралгача давом этадиган мусобақага “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Қайд этиш жоизки, бу турнирда спортчилар Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишда муҳим бўлган рейтинг очколарини жамғариб олишлари мумкин. Регламентга кўра, бугун иштирок этадиган вакилларимиз тақвими билан танишинг:

-49 кг: Озода Ҳожиева – 12:00
-61 кг: Оғабек Нафасов – 15:00
-55 кг: Нигора Абдуллаева – 17:30
-55 кг: Муаттар Набиева – 17:30
-59 кг: Барчиной Эшқулова – 17:30

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 14:00 да бошланади.

9 Fevral, 2020|Янгиликлар|