“Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз” номли ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Пойтахтимизнинг маркази бўлмиш Амир Темур хиёбонида ёш ҳарбийлар иштирокида “Ватанпарварлик паради” ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клуби, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг спортчи ва мураббийлари иштирок этишди.

Фестиваль доирасида томошабинлар ҳарбий хизматчилар ва спорт секциялари тарбияланувчилар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр ижросидаги концерт дастури, замонавий спорт экипировкалари ва қуроллардан иборат кўргазмаларга гувоҳ бўлишди. Эътиборлиси, ёш мухлисларга спорт қуроллари ёрдамида ўз имкониятларини синовдан ўтказиб кўриш имконияти тақдим қилинди. Бу эса ёшларни спортга қизиқтириш учун айни муддаодир.

8 Fevral, 2020|Янгиликлар|