Каратэчиларимиз Дубай Премьер-лигасида иштирок этишади

14-16 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Премьер-лига турнири бўлиб ўтади. Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. Мусобақада қатнашувчи жамоамиз таркиби билан танишинг:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева

Таъкидлаш жоиз, бугун тонгда 3 нафар ҳакамимиз мусобақада олдидан ўтказиладиган халқаро семинарда иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди. 13 февралга қадар давом этадиган ушбу семинарда каратэ қоидаларига киритилган ўзгаришлар, жангларни баҳолаш тизимидаги нозик вазиятлар каби масалалар муҳокама қилинади.

8 Fevral, 2020|Янгиликлар|