Бадиий гимнастикачиларимиз Москва Гран-присида иштирок этишади

7-9 февраль кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “ Гран-При 2020” мусобақаси бўлиб ўтади. 40 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этадиган турнирга Лужники ҳудудидаги “Ирина Винер-Усманова” номли гимнастика саройи мезбонлик қилади.

Уч кун давом этадиган мусобақада дунёнинг етакчи бадиий гимнастикачилари ўзларининг ёрқин чиқишлари билан иштирок этишади. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа мавсумнинг илк турнири ҳисобланади.

Москва Гран-присида юртимиз шарафини яккалик дастурида Екатерина Фетисова ҳимоя қилади. Гуруҳ машқларида эса Нилуфар Шомурадова, Динара Равшанбекова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоева иштирок этишади.

Хуршида АБДИҚУЛОВА ЎзЖОКУ талабаси

7 Fevral, 2020|Янгиликлар|