Токио Олимпиадасига тайёргарликни янада кучайтириш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Токио Олимпиадаси ҳам тобора яқинлашиб келмоқда. Бу эса спорт мутасаддаларининг елкасида турган вазифани янада чуқурроқ англашга ундайди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар ҳамда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбир Токио Олимпиадасига тайёргарликни янада ривожлантириш мавзусига қаратилди.

Спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлиги йўлида давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Оддий мисол ўтган йилнинг май-декабрь оралиғида терма жамоаларимизнинг тайёргарлиги учун ажратилган маблағ 2017 йил давомида сарфланган пулдан ҳам ортиқ. Биз шундай шароитдан унумли фойдаланган ҳолда бундай эътиборга муносиб жавоб қайтаришимиз лозим. Март ойидан бошлаб спорт соҳасида ҳам рақамли тизимга ўтамиз. Федерациялар билан ишлашда, ҳужжатлар алмашинуви – барчаси рақамли тизимда амалга оширилади. Ўз навбатида тиббиёт соҳаси вакиллари олдида ҳам катта масъулият турибди. Айни пайтда бутун дунёда тарқалган коронавирус ва шунга ўхшаш бошқа касалликлардан спортчиларимизни сақлаш керак. Бунинг учун барча эҳтиёт чораларига эътибор қаратилишини сўраб қоламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбир давомида иш жараёнида оқсалалиш кузатилаётган баъзи федерациялар фаолияти ҳақида танқидий фикрлар билдирилди. Шунингдек, терма жамоаларимиз олиб борадиган ўқув-машғулот йиғинлари рўйхатини яна бир кўриб чиқиш, спортчиларнинг тиббий-фармакологик жиҳатдан таъминотини қатъий назоратга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

7 Fevral, 2020|Янгиликлар|