Парасузувчиларимиз Италиядаги Жаҳон серияси турнирида иштирок этишади

27 февралдан 1 мартга қадар Италиянинг Линьяно-Саббьядоро шаҳрида парасузиш бўйича Жаҳон сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Токио Паралимпия ўйинларига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб берадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз ҳам биринчи таркиб билан иштирок этади.

Таркибда Токио Паралимпиадасига йўлланма олган Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов, Фирдавсбек Мусабеков каби спортчиларимиз номини учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Ислом Асанов
Дмитрий Хорлин
Муҳаммад Абдураимов
Шоҳсанам Тошпўлатова
Музаффар Турсунхўжаев
Фирдавсбек Мусабеков
Авазбек Алиев
Нигора Мирзоҳидова

Парасузувчиларимизни ҳам олдинда масъулиятли мавсум кутиб турибди. Зеро, Токио-2020 Паралимпия ўйинларига имкон қадар кўпроқ йўлланма олиш ва унда муваффақиятли иштирок этиш Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси олдида турган асосий вазифа ҳисобланади.

7 Fevral, 2020|Янгиликлар|