Токио Олимпиадасига йўлланма олган замонавий бешкурашчиларимиз Жаҳон кубогида иштирок этишади

Замонавий бешкураш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимиз Александр Савкин ҳамда Алисэ Фахрутдинова масъулиятли мавсумга ҳозирлик кўришмоқда. Спортчиларимиз федерация мутасаддилари билан ўзлари иштирок этадиган мусобақалар рўйхатини ҳам шакллантириб олишган.

Унга кўра, вакилларимиз 26 февралдан 1 мартга қадар Мисрнинг Қоҳира шаҳрида ўтадиган Жаҳон кубогининг жорий йилги илк босқичида иштирок этишади. Спортчиларимиз ушбу мусобақа орқали ўзлари ва рақибларининг янги мавсумга олиб бораётган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечириб олишлари ҳам мумкин.

5 Fevral, 2020|Янгиликлар|