Таэквондочиларимиз Фужайрадаги мусобақанинг сўнгги кунида 6 та медаль жамғаришди

БААнинг Фужайра амирлигида таэквондо WT бўйича G2 таснифига кирувчи халқаро мусобақа ўз якунига етди. Турнирнинг кечаги баҳслари давомида Миллий терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз омадларини синаб кўришди.

Катталар ўртасидаги баҳсда 5 нафар иштирокчимиз финалгача етиб келди. Афсуски, олтин медаль учун кечган жангларда барча вакилларимиз имкониятни бой бериб қўйишди. Шунингдек, яна бир спортчимиз бронза медали билан тақдирланди.

Кумуш медаль:
-53 кг: Чарос Қаюмова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+87 кг: Шоҳруҳ Ражабов

Бронза медали:
-58 кг: Аброр Тўраев

Шу тариқа, кадетлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида кечган “Фужайра опен” мусобақасида ўзбекистонлик таэквондочилар жами 11 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

3 Fevral, 2020|Янгиликлар|