Камончиларимиз Россиядаги халқаро мусобақада ўз иштирокларини бошлашди

Бугун Россиянинг Орёл шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа старт олди. Осиё ва Европанинг бир қатор етакчи терма жамоалари иштирок этадиган мазкур мусобақада терма жамаомиз вакиллари ҳам ўз омадини синаб кўришмоқда.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби мавсумнинг илк турнрига 4 нафар вакилимизни олиб боришди. Эркаклар ўртасида Юнус Сармамбетов ва Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, аёллар баҳсларида Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Анастасия Солдатенко баҳсларга киришди. Таъкидлаш жоиз, мусобақа жорий йил Берлин шаҳри (Германия)да бўлиб ўтадиган жамоавий йўналишда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнирга тайёргарликнинг бир қисми бўлиб хизмат қилади.
Баҳслар 4 февралга қадар давом этади.

 

1 Fevral, 2020|Янгиликлар|