Дзюдочи йигитларимиз тўлиқ таркибда Токио-2020га йўлланма берувчи ҳудудга киришди

Халқаро дзюдо федерацияси ортда қолган Тель-Авив Гран-присидан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Гарчи мазкур мусобақада вакилларимиз совриндор бўла олишмаган бўлсалар ҳам, мазкур рейтинг учун қимматли очколарни жамғаришди. Хусусан, -90 килограмм вазн тоифасида Давлат Бобонов Исроилдаги натижасидан кейин (5-ўрин) Токио-2020 га йўлланма берувчи зонага киришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, онлайн ҳолат бўйича эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонага жойлашдилар. Аёллар ўртасида эса 2 нафар вакилимиз лицензия ҳудудида. Батафсил:

-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 5350 очко
2(2). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 4667 (йўлланма зонасида)
20(17). Диёрбек Ўрозбоев – 1948 очко (йўлланма зонасида)
43(46). Кемран Нуриллаев – 869 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5392 очко
21(19). Сардор Нуруллаев – 2076 очко (йўлланма зонасида)
27(26). Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 5379 очко
13(12). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2870 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 5644 очко
15(16). Шарофиддин Болтабоев – 2357 (йўлланма зонасида)
22(21). Камолиддин Расулов – 1968 (йўлланма зонасида)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 6851 очко
31(31). Давлат Бобонов – 1547 очко (қитъавий квота)

-100 кг:
1. Гухам Чо (Ж.Корея) – 5220 очко
21(20). Муҳаммадкарим Хуррамов – 2073 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6171 очко
13(13). Бекмурод Олтибоев – 2774 очко (йўлланма зонасида)
31(31). Алишер Юсупов – 1380 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 5455 очко
21(30). Диёра Келдиёрова – 2093 очко (йўлланма зонасида)

-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 5150 очко
26(24). Гулноза Матниязова – 2024 очко (йўлланма зонасида)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 30 май санасида якунланади.

28 Yanvar, 2020|Янгиликлар|