Расман: Бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинди

3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтиши белгиланган эди. Афсуски, ушбу ҳудудда ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб лицензион турнир бекор қилинди.

Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида янгилик яқин кунлар ичида эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда терма жамоамиз Уишань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

23 Yanvar, 2020|Янгиликлар|