Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига қутловлар келмоқда

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил топган кун муносабати билан кўплаб ташкилот, спорт федерацияларидан қутловлар келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳам МОҚнинг 28 йиллиги билан муборакбод этиб ўтди.

“Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг таъсис этилганига 28 йил тўлиши муносабати билан муборакбод этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ўз фаолияти давомида юртимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг жаҳон аренасидаги ўзига хос спорт имиджини мустаҳкамлаш ва юксалтириш йўлида ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасига келгусида муваффақиятли фаолият ҳамда ёзги ва қишки Олимпия ўйинларида фақат энг олий медаллар насиб этишини тилаймиз”, – дейилади Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси йўллаган табрикномада.

21 Yanvar, 2020|Янгиликлар|