Ҳакамларимиз Халқаро дзюдо федерацияси ташкил этган семинарда қатнашишди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган мазкур халқаро семинарда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган ҳакамлар иштирок этишди. Улар орасида ўзбекистонлик олти нафар ҳакам – Ниғмонжон Мирзараҳмонов, Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Камол Муродов, Улуғбек Азизов ва Рустам Аметов ҳам бор эди.

Семинарда дзюдо қоидаларидаги баъзи ўзгаришлар, қўшимчалар, Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг мусобақалар ва ундаги ҳакамлик масалалари юзасидан ахборот берилди, фикр алмашилди. Ҳакамларимиз Тошкентга қайтгач, Ўзбекистон дзюдо федерациясида ёш ҳамкасблари ва терма жамоамиз аъзоларига Қатардаги семинардан олган таассуротлари ва қоидалардаги баъзи ўзгаришлар ҳақида гапириб беришди.

20 Yanvar, 2020|Янгиликлар|