Велоспортчиларимиз Фарғонада Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда

Шу кунларда велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Фарғона вилоятида янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда. Мазкур ўқув-машғулот йиғини 3 февралгача давом этиши беглилаб қўйилган.

Фарғона йиғинида 2 нафар мураббий ва 18 спортчи иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида ўзларини ҳар томонлама кўрсата олган спортчилар келаси ой Туркияда бўлиб ўтадиган халқаро йиғин ва март ойида Малайзия мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига саралаб олинади. Қуйида вакилларимизнинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

17 Yanvar, 2020|Янгиликлар|